Кеча Президент томонидан қабул қилинган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ:
2020 йил 1 ноябрдан барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.
2021 йил 1 январдан:
2021 йил 1 июлдан Очиқ маълумотлар порталида давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситаларини рўйхатга олиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн жойлаштириб борилади.
2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарларда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади.
2022 йил 1 январга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги Интернет билан таъминланади.
2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.
2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.