Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг 2017 йил 16 август, туман ҳокимининг шу йил 25 августдаги қарорларида қайд этилишича маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ижодий меҳнати рағбатлантирилиши долзарб вазифадир.
Шунга мувофиқ илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкаси, оммавий ижро учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик, адабий асарлар яратиш бўйича буюртмаларни бажаргани учун, ҳайкалтарошлик асарлари, тасвирий санъат асарлари яратгани учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари, шунингдек ушбу пул Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланганида унинг энг юқори ставкалари ва бошқа ижодий ишлар учун бериладиган маблағлар белгиланди.
Бунинг учун Ўзбекистон Маданият вазирлиги, молия вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, ижодий уюшмаларга тегишли топшириқлар берилди, нималарга эътибор беришлиги кўрсатиб ўтилди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.