2018 йил 1 декабрдан жиноятлар, уларни содир этган шахслар ва жиноят ишларининг ягона ҳисоби Бош прокуратура томонидан юритилади. "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизими жорий этилади. Мазкур тизим электрон статистик карточкалар орқали жиноят ишлари, терговга қадар текширув материаллари, суд муҳокамалари, суд қарорлари ижроси натижалари, айбланувчи ва жабрланувчилар бўйича маълумотларни қамраб олади.
Давлатимиз раҳбарининг "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида шундай белгиланди.
Фармонга биноан бундан буён жиноят ишлари ҳамда терговга қадар материалларига тартиб рақами Ягона ахборот тизимига тегишли статистик маълумотлар киритилгандагина берилади.
Бош прокуратура тузилмасида Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази ташкил этилди. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида, 2019 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноят содир этилишининг сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт - таҳлил гуруҳлари тажриба сифатида жорий этилади.
Ички ишлар вазирлиги тузилмасида эса 2018 йил декабрдан Ахборот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилади. Унинг ўрнида Тезкор-маълумотлар бошқармаси фаолиятини йўлга қўйилади. Ушбу бошқарма ходимларига лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ойлик устама тўланади.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.