Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ГУЛОБОД ТОНГИ" - МАЪРИФАТ ТАРҒИБОТЧИСИ

Ҳар қайси жамият аҳлининг илм ва маърифат соҳасида эътибор - иштиёқи бўлмаса, фикрлай олмай тўхтаб қолса, дунёқараш чегараси саёзлашиб, маънавий кемтик ва инқирозга учрайди.

Илм киши учун очилмай қулфланган сир-синоатлар, билимлар, эзгулик ва саодат манбаининг олтин калитидир. Илм орқасидан соядек эргашиб китоб, газета ва журналларни мунтазам мутолаа қилиш инсон дунёқарашини кенгайтиради. Бизнинг буюк боболаримиз "Илм керак бўлса, излаб Хитойга бор!", деб, такрор - такрор таъкидлаганлар.
Ислом дини жаҳолатга қарши марифат билан курашган диндир. Қуръони каримнинг илк ояти "ўқи" деган сўз билан бошланади. Қуръон сўзининг бир маноси ҳам "ўқиш" демакдир.
Газета - инсон ва жамият ўртасидаги восита, у ҳаётнинг синмас кўзгуси.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бугунги кунда матбуотга, журналистларга жуда кўп имкониятлар эшигини баралла очди ва уларнинг жамиятдаги ўринлари кундан - кунга мустаҳкамланмоқда.
Туманда "Гулобод тонги" газетаси 62 йилдан бери фаолият юритмоқда. Газетага ихлосманд кишилар унинг ҳар сонини интиқлик билан кутишади.
Миронқул қишлоқ аҳли ҳам бу газетага бефарқ эмас.
- Мен бу газета билан болалик давримдан танишман, унга аҳамият бериб ўқийман. Қишлоқ ҳаётидаги ечилмай қолаётган муаммолар, одамлар орасига кириб, уларнинг мустақил фикрлари рўй-рост ёзилса, газетхонлар сони янада кўпаярмиди. Мана шундай йўналишдаги материаллар кўпроқ чиқса, халқ учун фойдали бўларди, - дейди маҳалла раиси Меҳрож Султонов.
Психологларнинг фикрича, илмга, маърифатга қизикмаслик, китоб ва газета ўқимаслик тушкунлик сабабларидан бири экан.
Маънавиятимиз хазинасини бойитишнинг энг осон йўли газетага обуна бўлиш ва шу йўл билан уни йил давомида ўқиб бориш имкониятини яратишдир. Хоҳлаган почта бўлимига ташриф буюриб, "Гулобод тонги" газетасига бемалол обуна бўлиш мумкин. Бунинг учун озроқ вақт ва иштиёқ керак, холос.

Ситорамоҳ ИСАЕВА


Дата добавления: 05/07/2019 15:28;   Просмотров: 826
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку