Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ГУЛ ДЎКОНИ ҚУРИЛСА...

Туманимизнинг эски маркази ҳисобланган Хожа Аҳрори Вали маҳалласи бугунги кунда ҳам обод ва кўркам масканлардан биридир. У ердаги кўча бўйлаб турли савдо дўконлари, ошхоналар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган. Яратилган қулайлик, атрофдаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан киши кўнгли яйрайди. Аммо...

Ўтган ой баҳорнинг илк байрами - Халқаро хотин-қизлар кунини барчамиз кенг нишонладик. Табиийки, эркак ҳамкасблар жам бўлиб корхонамиз ходима аёлларини сийламоққа ошиқдик. Улар учун совғанинг аввали, энг ёқадигани, албатта, гул! Усиз берган совғанинг гўё қадр-қиммати йўқдек. Биз ҳам гул совға қилишни истадик. Бироқ уни Самарқанд шаҳридан олиб келишга тўғри келди. Бу, албатта, биз учун жуда катта ташвиш эмас. Аммо маҳалладаги савлат тўкиб турган бинолар ёнидан бир гул дўкони ташкил этилиб, бу борада фидойи бўлган ишбилармон тадбиркорга топширилса мақсадга мувофиқ бўларди. Ана шунда аёлларимиз, қизларимиз мамнун, биз, эркаклар сарсонгарчиликдан холи бўламиз, назаримда. Шу таклифим мутасаддиларимиз томонидан қўллаб-қувватланса, нур устига аъло нур бўлар эди.

Э. НОСИРОВ


Дата добавления: 05/04/2019 15:09;   Просмотров: 795
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку