Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ

- хавфсизлигимиз кафолати

Сир эмаски, сўнги вақтларда мамлакатимизда фуқаролар томонидан табиий ва суюлтирилган газ, носоз бўлган газ асбоб-ускуналари, электр ва бошқа иссиқлик энергияси манбаидан нотўғри фойдаланиш ҳамда техник қоидаларига риоя этмаслик, эҳтиётсизликлар оқибатида қатор нохуш ҳолатлар содир бўлмоқда. Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 901-сонли ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2018 йил 3 ноябрь кунидаги 697-сонли қарорлари қабул қилинган бўлиб, унда аҳоли хонадонларини иситиш, уларнинг маиший эҳтиёжлари учун табиий ҳамда суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида кенг миқиёсда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш топшириқлари берилган. Яқинда туман ҳокимлиги фаоллар залида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур қарорлар ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.
- Фуқароларнинг газдан тўғри фойдаланиши бўйича кўникмаларни ошириш бугуннинг энг долзарб масалаларидан биридир, - деди вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник И. Исмоилов. - Демак, газдан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш борасида фуқароларнинг ҳушёрлиги билан бирга соҳа вакилларининг масъулиятини ҳам тубдан ошириш чораларини кўриш жуда муҳим. Йиғилишда сўз олган туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи, майор Ж. Раҳмонов туман ҳудудидаги маҳаллалар ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши каби нохуш ҳодисаларнинг олдини олишда профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги ва бу борада туманда ташкил этилган ишчи гуруҳи олдида турган вазифалар хусусида гапирди.
Шу ўринда айтиш жоизки, бугун аҳоли истеъмолида бўлган суюлтирилган газ баллонларининг барчаси ҳам синовдан ўтган, фойдаланишга яроқли деб бўлмайди, ўйлаймизки, ишчи гуруҳи ва тегишли идора ходимлари бу масалани ҳам эътибордан четда қолдирмайди.
Туман ҳокимининг ўринбосари Қ. Қурбонов бошқарган йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Т.ЮСУПОВ
Суратда: тадбирдан лавҳа
Сурат муаллифи Б. ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 23/11/2018 15:22;   Просмотров: 1033
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку