Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ГАЗ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР

Мамлакатда инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш механизми янада такомиллашиб борар экан, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг фуқаро, айниқса депутатлар сўровига жавоб беришидаги масъулияти яхшиланади. Жумладан, Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари сўровларига ҳам жавоблар келаётгани бунинг исботидир. Самарқанд туманлараро газ таъминоти 2-сонли участкасидан олинган жавобни диққатингизга ҳавола этамиз.

Участка туманга ажратилган табиий газ миқдорини аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа ташкилотларга узатиш билан шуғулланади. Туман ҳудудидаги табиий газ тармоқлари, ундаги иншоотларни сақлаш, ундан фойдаланиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларини ҳам амалга оширади.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида участка томонидан табиий газ етиб борадиган маҳаллалар хонадонларининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида узунлиги 4,4 км. газ қувурлари мукаммал таъмирланиб, реконструция қилинди. Жумладан, “Тайлоқ-1” ГТС дан Пулимуғоб маҳалласига Д-325 мм.ли узунлиги 1,5 км табиий газ қувурини ер ости сизот сувларидан ҳимоялаш учун ер устига чиқарилиб мукаммал таъмирланди. “Чордара” ва “Туркман” маҳаллаларидаги Д-159 мм.ли узунлиги 2,9 км газ қувурлари реконструкция қилинди, 2280 та хонадонга маиший газ баллонларда, имтиёзли нархларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.
Тумандаги табиий газ етиб бормайдиган 64 та маҳалла фуқаролар йиғини билан шартномалар тузилиб тасдиқланган ва туман ҳокимлиги билан келишилган жадваллар асосида хонадонларга суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Бу хонадонларни газ билан таъминлашда корхона ҳисобидаги мавжуд ва аҳолига ижарага берилган 22300 та маиший газ баллонларидан фойдаланилмоқда.

Ж.АВАЗОВ,
Самарқанд туманлараро газ таъминоти 2-сонли участка бошлиғи


Дата добавления: 20/10/2017 13:25;   Просмотров: 1267
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку