Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Газ ҳамда "свет" тарифлари учун ижтимоий норма жорий этилади

Яқин кунларда энергетика бозорини ислоҳ қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилиши кутилмоқда.

Энергетика вазирлиги яна бир қатор баёнотлар билан республика энергетика бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш бўйича маълумот эълон қилди.

Қайд этилишича, ислоҳотлар доирасида аҳолининг кам таъминланган қатламлари манфаатларини ўзида мужассам этган ижтимоий ҳимоя чоралари ишлаб чиқилади.

Давлат томонидан энергия ресурслари нархларини “шартли субсидиялаш” амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, “шартли субсидиялар”ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.

"Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар табиий газ ва электр энергия тарифларини ижтимоий адолат тамойиллари асосида белгилаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларимиз учун энергия таъминотининг узлуксизлиги ва кўламини кенгайтириш учун замин яратади.

Бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Барча фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилади", - дейилади вазирлик хабарида .


Дата добавления: 19/05/2022 13:32;   Просмотров: 2915
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку