Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Х. фуқаро М. нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга жўнатиш учун визаларини тезлаштириб олиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, М.Х. М.нинг укаси Ж.ни ҳам Корея давлатига ишга жўнатиш ва виза ҳужжатларини тезлаштириб олиб бериш эвазига 5 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.А. ва Ш.А.лар фуқаро С. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларга Австралия давлатига бориш учун сайёҳлик визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 6 нафар фуқаронинг 39 000 АҚШ доллари ва 26,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.