Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФУҚАРОЛАР МАНФААТИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Инсонлар манфаатига хизмат қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга мўҳтож, кам таъминланган, ночор қатламига алоҳида эътибор қаратиб, уларга беғараз ёрдам кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш давлатимиз сиёсатининг бош мезони ҳисобланади.

Қиш фасли бошланиши арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари У.Мухаммадиев бошчилигида, туман халқ қабулхонаси мудири Ғ.Жўраев, вилоят ҳокими ўринбосари Ў.Абдуллаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Норов, Самарқанд туманлараро ҳудудий газ таъминоти 2-участкаси бошлиғи Ж.Авазовлар иштирокида туманимизнинг бир қатор аҳволи оғир бўлган фуқаролар хонадонларига куз-қиш мавсумига зарур бўлган иситиш мосламаси, кўмир ва суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Жулмадан, Гулобод маҳалласида яшовчи Шарифа Рўзиева кам таъминланган оила сифатида рўйхатда туриши, моддий томонидан қийналиб қолган 1-гуруҳ ногирони эканлиги, қизининг оиласидан ажралиб, 3 нафар фарзандлари билан уникида туриши, ягона боқувчисифатида онахон пенсияси билан кун кечириб келаётганликлари ва ортиқча даромад манбаига эга эмасликлари инобатга олиниб, унинг оиласи 500 кг кўмир, 1 дона суюлтирилган газ баллони ҳамда газ плитаси билан таъминланди. Навобод маҳалласида яшовчи Саида Мўминованинг яшаш шароити ўта ночорлиги боис туман ДСИ маъмурияти раҳнамолигида ҳашар йўли билан қисқа фурсат ичида унга бир хонали уй қуриб берилди ва қарамоғида касалманд ва ногирон синглиси борлиги, ўзи ногирон пенсионер эканлиги ҳисобга олиниб унинг ҳам оиласига 500 кг кўмир, 1 дона суюлтирилган газ баллони ва газ плитаси етказиб берилди.
Шунингдек, Оҳалик маҳалласида яшовчи фронт орти меҳнат қатнашчиси Ж.Халиловга 500 кг кўмир, шу маҳалладан 1-гуруҳ ногирони Ш.Тожиевга 1 дона суюлтирилган газ баллони ҳамда газ плитаси, Миронқул маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Ф.Сатторов оиласига 500 кг кўмир беғараз ёрдам сифатида берилди.

Тошпўлат ЮСУПОВ


Дата добавления: 08/12/2017 10:45;   Просмотров: 1174
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку