Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФУҚАРО МАНФААТИГА ЭЪТИБОР

1. Депутат сифатида ўтган давр мобайнида қандай тадбирларни амалга оширдингиз?
2. Депутатлик фаолиятингизда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кексаларни эъзозлаш борасида қандай аниқ режалар киритилган?
3. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қўшимча иш ўринлари яратиш юзасидан қандай таклиф ва ниятларингиз бор?

1.Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар вакиларининг жойларда сайёр қабуллар уюштиришига пухта замин ҳозирлади. Бундай учрашувлар аҳолини қийнаётган муаммоларнинг жойида ҳал этиши халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада қулайликлар яратишда муҳим ўрин тутмоқда.
Туманда мева-сабзавот маҳсулотлари тайёрлаш билан бир қаторда паррандачиликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Буларнинг ҳаммаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир дастур ижроси бўйича амалга оширилмоқда. Жумладан, «Самарқанд парранда», «Оҳалик Ломанн парранда», «Мароқанд парранда», «Чўпонота парранда», «Оригинал Макс-Люкс» парранда», «Илонсой парранда» каби ўнлаб корхоналарда қарийб 3,5 миллион бош парранда парвариш қилинмоқда. Улардан ўтган йили 332 миллион 743 минг дона тухум олинди. Эл дастурхонига 2.447,4 тонна гўшт етказиб берилди. Туманда паррандачиликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўллари танланмоқда. Бунинг учун пуррандабоқарларда тажриба ва имконият етарли. Айни пайтда бу ерда Голландия ва бошқа давлатларнинг ускуналари ҳамда технологиялари асосида барпо этилган товуқхоналар, цехлар, инкубаторлар ҳамда минг тонна товуқ гўшти сақлаш имконига эга музлаткичлар ишлаб турибди.
Мулоқотлар чоғида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бунинг натижасида 5 нафар коллеж битирувчисининг ҳар бирига тадбиркорлик учун банклардан 3 миллион сўмдан имтиёзли микрокредит ажратилди.
2. Ўз фаолиятим давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кекса авлодни эъзозлаш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилди. Корхоналар фаолиятини ошириш, ҳар бир соҳа ривожига ҳисса қўшиш ҳам диққат марказимизда бўлиши керак. Шундагина туманимиз янада гуллаб-яшнайди, кексалар ҳам фаровон ҳаёт кечиради.
3. Бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар жараёнлари округ ҳудудидаги 3 маҳалла ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тегишли дастурлар асосида иш олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилда Андижони, Навобод, Қўлба маҳаллаларида тоза ичимлик сув қудуғи қурилиши, қишлоқларни боғловчи 1,3 километр йўлни таъмирлаш, Оқмачит-Равонак йўлининг 2 километрига асфальт ётқизиш режалаштирилган. Шунингдек, 10 та кам таъминланган оилаларга мўлжалланган, янгиланган лойиҳадаги арзон уйлар қурилмоқда.
Тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида ҳудудда 2 та замонавий иссиқхона, 3000 тонна мева-сабзавот сақлашга мўлжалланган совуткичли омбор ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ўз маблағи ҳисобидан 6 савдо дўкони, 2 сартарошхона қурилади. Навобод маҳалласида тадбиркорларнинг ҳомийлик ёрдами ва ҳашар йўли билан замонавий маҳалла маркази бунёд этилмоқда.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан бугун кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатори биз, депутатлар ҳам аҳоли хонадонларига бориб, улар билан суҳбатлашаяпмиз. Дарду ташвишлари, таклифларини эшитаяпмиз. Икки ой давомида округ ҳудудидаги 3 маҳаллада хонадонма-хонадон юриш жараёнида одамлар давлатимизнинг халқ манфаатини қўллаб-қувватлаши, имтиёзли кредитлар бериши туфайли тадбиркорлик билан шуғулланишга астойдил киришганига гувоҳ бўлдим. Ҳар бир хонадонда томорқадан самарали фойдаланиб, ихчам иссиқхона ташкил этаётган, чорва, парранда боқишни йўлга қўяётган юртдошларимиз кўпаймоқда.

Абдужаббор УМАРОВ,
36-Андижони сайлов округидан туман Кенгаши депутати


Дата добавления: 07/07/2017 16:11;   Просмотров: 1371
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку