давлат идораларига ишончи йўқолади
Ҳудудлардаги долзарб масалаларни ҳал этишда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва муассасалар мутахассислари, депутатлар, сиёсий партиялар фаолларининг роли ва ташаббускорлиги муҳим аҳамиятга эга. Ягона ва муштарак мақсад сари ҳамжиҳатлик билан иш тутилса, жойлардаги мавжуд муаммолар барҳам топади, одамларнинг давлат идораларига, раҳбар ходимларга ишончи ортиб, юртбошимиз сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳити такомиллашади.
Ўтган ҳафта ўтказилган 2 та сайёр қабулнинг биринчиси Янгижой МФЙ, иккинчиси Қамчинон МФЙда яшовчи аҳолига мамнуният бағишлади. 1 ва 4 - сектор ҳудудларига мансуб ушбу маҳаллалар, туманнинг бошқа жойларидан келган жами 35 нафар фуқаро томонидан 43 та муаммоли масалалар эшитилиб, шундан 18 таси жойида ижобий ҳал қилинди, қолганлари ўрганиш ва қонуний ечим топишга йўналтирилди, мурожаатчиларга йўл-йўриқ ҳамда амалий ёрдам кўрсатилди. Айрим масалалар шаҳар, вилоят ва республика даражасида кўриб чиқилиши лозимлиги, бунинг учун маълум муддат талаб этилиши тушунтирилди. Муҳими, барча мурожаатлар рўйхат ва назоратга олиниб, амалий ижрога қаратилди. Албатта, Янгижой маҳалласидаги кейинги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари кўпчиликни хушнуд этаётганлиги яхши ҳолат.
Мамлакатимизда олиб борилаётиган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни янгижойликларни бефарқ қолдирмаяпти. Туман ҳокими Ш.Жамолов ташаббуси билан маҳалла маркази, 19-мактаб филиали, мактабгача таълим муассасаси биноларини бунёд этишда маҳаллий аҳоли ҳам тамошобин бўлиб ўтиргани йўқ. Бу иншоотлар бирин-кетин фойдаланишга топширилди ҳам. Янги боғчани Бош қомусимиз байрами арафасида очиш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Гапнинг индаллосини айтганда, Янгижой янги чирой очмоқда. Каттаю кичик янгижойликлар узоқ келажакда эмас, бугун янгича яшашга ҳақли эканликларини амалда кўрсатишларига аминмиз.
Бу ҳақда "Янгиариқ" агротехсервис агрофирмасига қарашли барча фермерлар билан ўтказилган очиқ ва аччиқ мулоқот ўз самарасини беради.
Ҳар бир уй, ҳар бир ҳовли, кўча, томорқа, оила янги қиёфа касб этади, деган хулоса билан қайтдик.
Худди шундай руҳда Қамчинон маҳалласида ўтган сайёр қабул якунида туман ҳокими барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, 3-сектор мутасаддиларини халқ билан, мурожаатлар билан жиддий шуғулланиш, айниқса коммунал хизмат соҳасидаги қарздорлик, ижро - интизомдаги хато-камчиликлари тезда бартараф этиш, марказий ва маҳаллий босма нашрларга ихтиёрий обунани кенг тарғиб қилиш, айниқса туман "Гулобод тонги" газетасини қўллаб-қувватлашга чақирди. Ҳар бир раҳбар жорий йил режалари қандай якунланаётганлиги билан шахсан шуғулланиши керак, деди ҳоким. Пухта таҳлил ва сарҳисоб янги йил дастурига замин яратади.
Айтиш жоиз, сайёр қабул бошида Паст Оҳалик маҳалласида яшовчи фуқаро Шаҳноза Халилова ҳамда Юқори Арабхона маҳалласидан жаҳон чемпиони Алижон Шодиевларга тикув машинаси ва телевизор тантанали равишда топширилди.
К.НОРМУРОДОВ
Сурат муаллифи Қ.Бекзод
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.