Туман ҳокимлиги раҳбарлигида барча давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари диёримизда кексалик гаштини сураётган пиру бадавлат фронт ва фронт орти фахрийлари ҳузурида бўлишиб, уларни Ғалабанинг 75-йиллиги билан самимий қутлашди. Равонак қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи (директори Ғ.Тоғаев), давлат хизматлари маркази (раҳбари С. Салоҳитдинов, архитектура ва қишлоқ хўжалиги, мактабгача таълим, халқ таълими бўлимлари намояндалари ва бошқалар буюк ғалабага салмоқли меҳнатлари билан ҳисса қўшган бува ва бувиларимизга дил сўзларини изҳор этиб, дуоларига мушарраф бўлишди.
Ўз мухбиримиз
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.