Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФИРИБГАРНИНГ ТУЗОҒИГА ИЛИНМАНГ!

Фирибгарлик - мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп тарқалганларидан бири. У алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ғайриқонуний равишда қўлга киритишдан иборат. Фирибгарликнинг ўзига хос хусусиятлари тажовуз қилиш, яъни турли хил ҳужжатлар - васиятнома, суғурта полиси, муайян бойликларни олиш учун ишончнома, турли хил қимматли қоғозларда мустаҳкамланган бўлиши мумкин. Тасдиқланган мулкий ҳуқуқлар - ордер, яъни шахсга ёки унинг топшириғига кўра ўзга шахсга ўтказиш индоссамент - эгалик ҳуқуқига ўтказилади.

Фирибгарликнинг предмети нафақат мулк, балки буюм, пул эквиваленти ҳамдир. Жиноят ҳуқуқий назарияси содир этиш усули ихтиёрий равишда ўз хоҳиши билан мулкини бериши, жабрланувчини чалғитиши, талон-торож қилишга уринишдир. Шунингдек, жабрланувчи молини олиш пайтида қалбаки гувоҳнома, "квитанция" кўрсатади.
Фирибгарликда алдаш оғзаки ёки ёзма шаклда битим - кўзбўямачилик усулида тузилиши мумкин. Айбдор фирибгарликни содир этишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланса, унинг қилмиши фирибгарлик таркиби билан қамраб олинади ва ЖКнинг 168 ва 228-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилинмайди ва жиноятлар мажмуи бўйича талон-тарож қилиш сифатида жавобгарликка тортилади.
Фирибгарлик орқали қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишнинг энг кенг тарқалган турларига қонуний равишда юқори иш ҳақи, пенсияга, нафақага ва бошқа даврий тўловларга фоиз қўшимчалари қўшиш, ёши, меҳнат иш ҳақи, ўртача иш ҳақи тўғрисида ёлғон маълумотлар бериш, магистрлик, докторлик ёки фан номзоди дипломи, профессор ёки доцент аттестати, врач, ўқитувчи бўлиб ишлаши ҳақидаги "ҳуқуқ ўрнатувчи" ҳужжатлар билан тасдиқлайди. Бу олди-сотди ҳужжатлари, сохта ишончнома, меҳнат шартномаларида бўлиши ҳам мумкин.
Жиноят қасддан ёки ғаразли мақсадда содир этилса, 16 ёшга тўлганлар ақли расо ҳисобланиб, албатта, фирибгарлик, қаллоблик қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилади. Зеро, жиноятга жазо, албатта, муқаррар.

Давронжон НУРАЛИЕВ,
Жиноят ишлари бўйича
туман судининг раиси


Дата добавления: 15/03/2019 14:02;   Просмотров: 836
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку