Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори асосида молия ва давлат солиқ хизмати органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг бюджетга тушумларни кўпайтириш ва солиқ солинадиган базани кенгайтиришга йўналтирилган ишларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш мақсадида туман ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб, шу асосда ишчи гуруҳи тузилиб, штаб таркиби тасдиқланган.
Туман молия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида қарор ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида солиққа тортиш базасини тўлиқ қамраб олинадиган жисмоний шахсларга тегишли бўлган турар ва нотурар жойлар, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган, расмий фаолият турига мос келмайдиган фаолиятни амалга ошираётган ёки фаолиятини тўхтатиб, аслида давом эттираётган ва ишчи хизматчиларини рўйхатга олмасдан конверт усулида ҳақ тўлаётган жами 157 та объектлар аниқланди. Ушбу тадбиркорларнинг фаолиятини қонунийлаштириш натижасида жами 311 млн. 708 минг сўм қўшимча солиқ солиш базаси яратилди.
Шунингдек, 123 та жисмоний шахсларга тегишли бўлган турар ва нотурар жойлар, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган объектлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳисобига 70 млн. 106 минг сўм қўшимча тушумлар тушишига эришилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига асосан юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан 1 чоракда жами 336,7 млн. сўм қўшимча даромад, шундан асосий фаолият тури бўйича товарлар ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сотишдан 252,1 млн. сўм, бино ва бошқа мол-мулкларни ижарага беришдан 84,6 млн. сўм маблағ туширилди.
Шерзод ВОСЕЕВ,
туман молия бўлими бошлиғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.