Мустақил юртимизда истиқлолга эришганимиздан кейинги ўтган вақт мобайнида ногиронлиги бўлган шахслар, жисмоний имкониятлари чекланган фуқароларнинг турмуш даражаси, фаровонлигини янада яхшилаш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда рўёбга чиқариш, жамиятда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга кўмаклашиш борасида ибратга молик ишлар амалга оширилмоқда.
Туманимиз ҳудудида истиқомат қилаётган жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар, жумладан кўзи ожиз кишилар ҳам бундан мустасно эмас. 2013 йилдан 2018 йилгача бўлган ҳисобот даврида оширилган молиявий, маданий-маърифий, оммавий-таҳлилий, спорт-соғломлаштириш ва реабилитация фаолияти юзасидан Ўзбекистон кўзи ожизлар Жамияти туман бўлинмаси раиси Абдулла Нормуродовнинг ҳисобот маърўзасида ана шулар ҳақида батафсил фикр юритилди. Шунингдек туман 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишида бўлинма назорат тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Ҳисобот йигилишида бир қатор ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Ўзбекистон КОЖ туман бўлинмаси раиси, бўлинма Кенгаш аъзолари, назорат-тафтиш комиссия раиси ва аъзолари ҳамда Ўзбекистион КОЖ вилоят бўлимининг навбатдаги 27 - конференциясига делегатлар сайланди.
Сайлов натижаларига кўра А.Нормуродов Ўзбекистон КОЖ туман бўлинмаси раиси этиб сайланди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон КОЖ вилоят бўлими бошқаруви раиси З.Оқбўтаев, туман ҳокимининг ўринбосари Р.Ражабовлар иштирок этишди.
Х.ҲАМРОЕВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.