Аёл - Яратганнинг мўжизаси, у бор макон-у масканга файз киради. Бу мўътабар зотнинг меҳридан тош эриши мумкин, дейдилар. Туманда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирга ташриф буюрган аёллар чеҳрасига боқиб, йиллар озорига бардош берган, умрини касбига бағишлаб, меҳнатидан қадр топган улуғ инсонлар сиймоси кўз ўнгингизда намоён бўлади. Бири шифокор, бирови педагог ва маҳалла маслаҳатчилари, бошқаси қишлоқ хўжалик ходими, уй бекаси. Нима бўлганда ҳам у Она, вафодор турмуш ўртоқ, меҳрибон опа-сингил. Туман ҳокими Носир Мавлонов хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга энг эзгу тилакларини билдирди:
- Ҳаётимиз қувончи, кўнгилларимизга гўзаллик ва хурсандчилик, файзу тароват олиб келадиган, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этаман.
Туманимиз аҳолисининг аксарияти аёллар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида хусусан, давлат бошқаруви, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилиб, соҳага улкан ҳисса қўшаётганидан фахрланиш мумкин.
Шундан сўнг халқимиз севган санъаткорлар Эркин Комилов ҳамда Ёдгор Саъдиевлар ўзларининг концерт дастурини намойиш этишди.
Тадбир сўнгида байрам иштирокчиларига туман ҳокимлигининг эсдалик сов-ғалари топширилди.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ
А.САМАТОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.