- “Самарқанд парранда” корхонасида қаровул вазифасида меҳнат қилардим ,-дейди Юқори Оҳалик маҳалласида истиқомат қилувчи ногирон фуқаро Ҳақберди Бердиев. - Бундан беш йил муқаддам тўсатдан қон босимим ошиб, инсульт олдим.
Шундан буён тўшакда михланиб қолганман. Беш нафар фарзандим бор, баъзида тақдиримда шундай кунлар ҳам бор экан, деб сиқилсамда, лекин давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар, маҳалла-куй, яқинларимизнинг ҳол сўраб туришлари кўнглимни тоғдек кўтаради. Куни-кеча туман ҳокими Ш.Жамолов хонадонимизга ташриф буюриб, ногиронлик аравачаси ва совға-саломлар инъом этди. Албатта, бундай эътибордан жуда мамнунман. Элсевар раҳбарларимиз, меҳридарё халқимиз доимо соғ-омон бўлишсин, уларга чин дилдан раҳмат айтаман.
Т.ЮСУПОВ Б.ҚОДИРОВ (фото)
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.