Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 26 август куни «Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн учинчи сессиясини чақириш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн учинчи сессияси 2020 йил 28 август куни соат 8:00 да чақирилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Абиловнинг вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сунъий ўсишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
- “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ директори К.Юсуповнинг “2021-2023 йилларга мўлжалланган ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш дастури”га ҳудуд бўйича киритилаётган лойиҳалар ҳамда ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари бўйича тақдимоти;
- вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Усмоновнинг умумий ўрта таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари юзасидан тақдимоти;
- бошқа масалалар.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.