Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш ва пенсия тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига ҳам тўхталган эди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ушбу масала ҳам ўрин олган.
Лойиҳада қайд этилишича, бу борада тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ, солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш, ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффицентини ошириш ҳисобига кўпайтириш, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилмоқда
Ижро учун масъуллар Молия, Меҳнат ва Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Марказий банк этиб белгиланган мазкур вазифани бажариш муддати жорий йилнинг 1 марти, дея кўрсатилмоқда.
"Ишонч" газетасидан олинди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.