Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Эндиликда тўловни электрон тарзда амалга ошириш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 26.10.2020 йил 2156-3 сон билан рўйхатдан ўтган Низомга мувофиқ Республикамизга автотранспорт воситаларида кириб келаётган туристлар ва хорижий давлат фуқароларига янада қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор қўшимчалар киритилди.


Бугунги кунда исталган божхона постида “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома”нинг нусхасини чиқариб олиш имконияти мавжудлиги ҳамда ушбу хужжатнинг электрон нусхаси “Авто” ЯААТда сақланишини инобатга олган ҳолда, кириш божхона постида хужжатнинг қоғоз нусхасини сақлаш амалиёти бекор қилинмоқда. 
Шунингдек, мамлакатимизга кириб келаётган хорижий давлат фуқароларига қулайликлар яратиш мақсадида, “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома”нинг давлат (ўзбек), рус ва ингилиз тилларидан бирида чоп этиш имконияти яратилмоқда.
Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатини узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси белгиланган муддат тугашидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг мазкур хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постларидан бирига муддатни узайтиришни сўраб мурожаат қилиши ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш муддатини узайтириши лозим.
Тегишли божхона пости вақтинча олиб кириш муддатини Низомда кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ваколатли банк томонидан берилган ҳужжат нусхаси илова қилингач, йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва “Авто” ЯААТда аввал киритилган муддатни ўзгартиради.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати


Дата добавления: 04/11/2020 16:23;   Просмотров: 880
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку