Бугундан “Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.
Қонун номи узун бўлсаям ўзи қисқа. 12 моддадан иборат. Лекин анча-мунча қоғозбозлик ҳолатларига қонунан чек қўйиляпти. Масалан, “справка” сўраш амалиётига чек қўйилди.
Яна бир муҳим янгилик ҳайдовчилар ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиёти бекор қилиняпти. Яъни эндиликда суғуртаси бўлмаса, жарима солинади, холос. Машина жарима майдонига олиб кетилмайди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.