Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЭКСТРЕМИСТЛАР УЙИГА ЎТ ТУШСИН

Диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғояларини ўзларига шиор қилиб олган шахсларни ҳеч ким ҳурмат қилмайди.

Динни нотўғри талқин этиб, террорчилик ҳаракатларини олиб борганлар уйига ўт тушсин, дея уларни ҳамма қарғайди. Чунки, улар илондай тўлғониб ёшлар кўзига фариштадек кўринишадида йўлдан уришади, ўқиш, ишларига ҳалақит беришади. Шодмонов Некрўз Телмонович, Истамқулов Отамурод Давлатовичлар бир ишнинг бошини тутмай юрганлари учун ақидапарастлар, борингки, илонлар алдовига қўшилиб қолишди. Уларнинг қилмишлари шу йилнинг март ойида вилоят суди очиқ суд мажлисида қайд этилди.
Судланувчи Некрўз Шодмонов 2014 йилдан диний амалларни бажаришга эътиқоди кучайиб, 2015 йил бошларида ўзининг «Samsung-J-5» русумли уяли алоқа воситаси ёрдамида халқаро интернетнинг «Telegram», «Imo», «Fecebook» ижтимоий тармоқларига кириб «жиҳодчи» террорчи ташкилотлар раҳнамолари бўлган Адбулло Бухорий, Рашид Қори Камолов ва Абдусалоҳ Ҳафизуллоҳ исмли шахсларнинг диний экстеримизм, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини тинглаб, онгини заҳарлаб келган. «Мухаммадризо» исмли шахс билан алоқа боғлаб, ундан «ҳижрат», «жиҳод» қилиш «шаҳидлик» мақомини олиш каби диний тушунчаларни ўрганиб. Сурия давлатида «ИД» террорчилар томонидан амалга оширилаётган жанговар ҳаракатларни маъқуллаб келган. Хуллас, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциявий тузумини «жиҳодий» тарзда ағдариб «Ислом давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.
Бундан ташқари Некрўз Шодмонов 2017 йил давомида жиноий ҳамфикрлар сафини ошириш мақсадида иш олиб бориб, «Ислом нури» гуруҳига З.Раҳмонқулов, Р.Жўрақулов, Х.Қаюмов, Д. Пўлодқулов, Ш.Жумаев, К.Қаюмов ва бошқаларни аъзо қилади. Лекин, улар Н.Шодмонов даъватларини қўллаб-қувватлашмайди, ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилишади. Шу билан Н.Шодмонов кирдикорларига чек қўйилади. Бунгача у бир қанча одамларни заҳарлагани ҳам суд жараёнида маълум бўлади. Суд мажлисида Н.Шодмонов ноилож айбига иқрор бўлади.
Судланувчи Отамурод Истамқулов шериги Некрўз Шодмоновнинг қилмишларидан огоҳ бўлсада, қонун ҳимоячиларидан яширади. Негаки, ундан Отамурод пул олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатган, тили қисиқ эди. Ҳар бир жиноий ҳатти-ҳаракатларини, келгусида Сурия давлатига бориб, ният қилган ишларини амалга оширишини О.Истамқуловга ишониб айтади. Уни бирга олиб боришга сўз ҳам беради.
Суд мажлисида ҳар иккала жиноятчиларнинг кирдикорлари очиб ташланади ва қонунга мувофиқ жазоланишади.

З.Файзиев,
Самарқанд вилоят суди судьяси


Дата добавления: 02/07/2018 12:19;   Просмотров: 1108
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку