Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЭКСПОРТ –ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Мамлакатимиз Марказий Осиё давлатлари ўртасида мева-сабзавот маҳсулотлар етиштириш бўйича етакчи ўринда туради.

Ўлкамизда етиштирилаётган маҳсулотлар ўзининг сифатлилиги, мазалилиги ва экологик тозалиги жиҳатидан ҳаттоки, ҳамдўстлик давлатлари орасида ҳам юқори мавқега эга бўлса-да, лекин шу вақтга қадар уларни ташқи бозорга экспорт қилишда қатор муаммо ва тўсиқлар мавжуд эди. Бу эса якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер ва экспортчилар учун катта моддий ва молиявий зарар келтирарди. Президентимизнинг 2018 йил 17 октябрдаги "Мева-сабзавотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этилиши экспортга кенг йўл очиб беради. Қарорга мувофиқ экспортёрлар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорий хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, тадбиркорлик субъектларида маҳсулотларни тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари учун жойида енгил констукциялар қуришига рухсат берилади. Шунингдек, экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди. Ўзбекистон мева - сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилиб, экспортёрларнинг ахборот портали яратилади. Бир сўз билан айтганда, мазкур қарор мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва валюта тушумини оширишда ҳамда халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлади.

А.УМАРОВ, туман Кенгаши депутати


Последнее редактирование: 09/11/2018 15:00;   Просмотров: 964
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку