Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК–СОҒЛОМ ЯШАШ ГАРОВИ!

Охирги уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг экология масалаларини ҳал этиш юзасидан қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги 5863-сонли Фармони билан "Атроф - муҳитни муҳофаза қилиш консепцияси" қабул қилиниб унда 2019-2030 йилларда экология соҳасида қилинадиган ишлар тўғрисида аниқ ва равшан тадбирлар кўрсатиб ўтилган. Концепцияда кўрсатиб ўтилган даврУшбу муддат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилайди, уларнинг амалга оширилиши эса келажак авлодларнинг манфаатлари йўлида давлатнинг барқарор ривожлантиришни таъминлаш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарорига асосан юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ифлослантирувчи моддаларни атроф-табиий муҳитга чиқариб ташлаганлиги, оқова сувларни окизганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари тўлайдилар.
Юқорида кўрсатилган қарор билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 10-банди 2-хатбошига асосан Низомнинг 23-бандида белгиланган ҳисоб-китоблар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январигача тақдим этилмаган тақдирда атроф-табиий муҳитга тасдиқланган III ва IV тоифасига мансуб субъектлар йилига тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 ва 2 баровари миқдорида компенсация тўловлари тўлайдилар. Низомнинг 8-боб 33-бандига асосан атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик, чиқарганлик учун компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш мажбурияти компенсация тўловчи субъектлари зиммасига юклатилган. Мухтасар айтганда, қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар ижроси келажак авлоднинг баркамол ва соғлом ҳаётини таъминлайди.

Жавоҳир ХОЖАЕВ,
туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси бошлиғи


Дата добавления: 08/01/2020 17:22;   Просмотров: 800
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку