Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, архитектура қурилиши соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштирилиши кутилмоқда.
Масалан:
бино ва иншоот ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш ваколатини ҳудудий бошқармалардан туман қурилиш бўлимларига бериш;
кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирмани Давлат хизматлари марказлари ва my.gov.uz порталига мурожаат қилиб бир вақтда олиниши;
қурилишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда ваколатли органлар томонидан белгиланган муддатларда рухсатномаларни расмийлаштирмаса «Сукут – аломати ризо» тамойилига кўра тизимда автоматик тарзда рухсатнома шаклланиб ариза берувчига юборилиши режалаштирилган.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.