Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
– Яна бир бор таъкидлайман. Айни пайтда бутун дунё, шу жумладан, биз ҳам кўринмас душман билан чин маънода уруш олиб боряпмиз. Бу вируснинг барча хавф ва хатарини тўғри баҳолаб, ҳар томонлама тайёргарлик кўриб курашсак, уни албатта енгамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Албатта, бу борада республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб идора ва ташкилотлар томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотлар экспорти, аҳоли эхтиёжи учун зарур бўлган халқ хўжалиги маҳсулотлари импорти белгилан тартибда ва энг асосийси касаллик билан кураш мақсадида лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг захиралари шакллантирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан 2020 йил 20 июлда қабул қилинган 449-сон Ҳукумат қарори билан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар, тиббий техникалар, дори воситалари ва биологик фаол моддаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан реализация қилиш тартиби соддалаштирилди. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан тузилган рўйхатда 84 турдаги тиббий буюмлар ва техникалар, шу жумладан, кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин "Д" моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштируви амалга оширилади (импорт килинганда) ва реализация қилинади.
Мазкур йўналишда божхона соҳасида ҳам карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда аҳолининг бирламчи ва зарурий дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар талабига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида вилоят божхона хизмати томони ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Хусусан, бугунги кунда вилоят ҳудудида жойлашган божхона омборлари ва ташкилотларнинг ўзларига тегишли бўлган омборларда 15 партияда оғирлиги 91,47 тонна, қиймати 2 миллион 414 минг АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари ҳамда 14 партияда оғирлиги 18,21 тонна, қиймати 388 минг АҚШ доллари бўлган тиббий буюмлар заҳираси мавжуд.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан дори воситалари ҳамда тиббий буюмларга амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ умумий қиймати 60, 58 миллард сўм миқдорида бўлган божхона имтиёзлари қўлланилган, мавжуд барча дори-дармон воситалари онлайн тарзда соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Ҳавотирга асло ўрин йўқ, бутун республикамиз бўйлаб мутасадди ташкилотлар қаторида божхона органлари томонидан ҳам коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш учун лозим бўлган дори-дармон воситаларингетказилиши ҳамда нархи барқарорлигини таъминлаш юзасидан барча чоралар кўрилиб келинмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.