Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан ҳар бир оилага кириб бориш, уйма-уй юриш орқали жойлардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш масалалари шу куннинг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан биридир. Шу муносабат билан жойларда амалга оширилган ишлар ва бажарилаётган вазифалар хусусида туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича ташкил этилган туман Ишчи гуруҳи раҳбари Мадина Баратова билан мулоқотда бўлдик.

МУХБИР: –Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга доир ҳаётбахш ташаббуслар, айниқса, оддий одамлар билан кечаётган самимий мулоқотлардан хурсанд бўлаётган халқимизнинг эртанги кунга ишончи ортиб бораяпти. Айтингчи, Сиз раҳбарлик қилаётган гуруҳ жамоаси қандай ишларни бажараяпти?
БАРАТОВА: –Туманда мулоқотни тўғри ва тизимли ўтказилиши ҳамда юзага келаётган муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида туман штаби тузилди. Йиғилиш ва мулоқотларда масъул кишилар ва тегишли идоралар раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Шунинг учун ишимизда силжиш бўлаяпти. Туманда 77 та маҳалла бўлса, улардаги 40926 та хонадондан 38660 таси ўрганилди. (2266 та хонадон янги қурилган ва уй эгалари ҳали кўчиб келмаган). 485 нафар ходим иштирокида 14098 та хонадондаги муаммолар аниқланди. Натижада 11988 та муаммо жойида бартараф этилди. Аниқланган 2110 та туман миқёсидаги муаммони ечиш учун ҳокимлик чора-тадбирлари белгиланган бўлса, 4 та вилоят миқёсидаги муаммони бартараф этиш учун вилоят Штабига таклиф киритилди.
МУХБИР: – Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ҳам назарда тутилган. Бу борада нималар қилинди?
БАРАТОВА: – Тўғри айтасиз. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан 689 хонадонга 4 млрд. 644,7 млн. сўмлик маблағ йўналтирилди. Шундан, қорамолчиликка 2093,1 млн. сўм, қўй боқиш учун 221,6 млн. сўм, иссиқхона ташкил этишни ният қилган хонадонларга 197,7 млн. сўмлик, паррандачилик учун 601,1 млн. сўм, асаларичиликка 54.0 млн. сўм, кўчат учун 368,0 млн. сўм, уруғчилик учун 113,2 млн. сўм, сервис хизматлари учун эса 18,0 млн. сўм маблағ ажратилди. Ҳозир қайси хонадонга борманг, аҳоли фарзандлари, набиралари билан баракали меҳнат қилаётганининг гувоҳи бўласиз.
МУХБИР: – Ҳақиқатан ҳам туманимиз аҳолиси серғайрат, ишбилармон инсонлар. Уларга ҳар қанча ғамхўрлик кўрсатилса арзийди. Хўш, якка-ёлғиз кишилар, ногиронлар таъминоти қандай бўлаяпти?
БАРАТОВА: – Туман тиббиёт бирлашмаси бўйича жорий йилнинг уч ойи давомида 93 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз нафақахўрлар, 5 нафар чин ёлғизлар 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳаммаси бўлиб 5 млн. 330 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 4 нафар якка-ёлғиз кишига ногиронлик аравачаси берилган бўлса, бошқаларига 8 дона ҳасса, қўлтиқ таёқ тарқатилди. 66 нафар нафақахўр республикамизнинг турли сиҳҳатгоҳларида соғломлаштирилди. “Самарқандтумангаз” филиали томонидан фуқароларнинг табиий газга бўлган талабини қондириш учун Қуйи ва Юқори Чордара маҳаллалари ҳудудидаги 1700 метр яроқсиз газ қувурлари, Янгиариқ маҳалласидаги 1000 метр, Юқори ва Қуйи туркман маҳаллаларидаги 1500 метр газ қувурлари янгидан монтаж қилинди. Шунингдек, тумандаги кам таъминланган 87 нафар оилага маиший газ баллонлари ҳомийлик тариқасида тарқатилди.
Гапнинг индаллосини айтганда, Ишчи гуруҳимиз аъзолари хонадонларда бўлиб, аҳоли билан мулоқот асносида анчагина муаммоларга дуч келишди. Ушбу муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этиладиган масала бўлиб, уларни ечиш чора-тадбирлари белгиланди. Қисқа фурсатда муаммолар ҳал бўлди, аҳолининг биз раҳбарларга бўлган ишончи ортди. Хожа Аҳрори Вали маҳалласидаги 0,3 км ички, Паррандачилик ва Янгиариқ-1 маҳаллаларидаги 0,6 км йўл, жами 6,2 км ички йўлларни таъмирлаш учун 442 млн. 569 минг сўм ажратилди ва туман Ободонлаштириш бошқармаси билан шартномалар тузилди. Айни пайтда асфалтлаш ишлари бошлаб юборилди.

Суҳбатдош Н.ОЛИМОВ


Дата добавления: 21/04/2017 10:28;   Просмотров: 1453
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку