Бугун маҳаллий Кенгаш депутатлари ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда жойларда халқ билан юзма-юз учрашиб, сайёр қабуллар ўтказишмоқда, одамлар дардини тинглаб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгашидан сайланган депутат Ш.Неъматова ҳам яқинда Чоршанбе маҳалласида худди шундай учрашув ўтказди. Унда маҳалла аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда вакилидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Жумладан, фуқаро Хосият Ҳақмуродова маҳалладошлари номидан сўзга чиқиб, маҳалла хонадонлари бир неча йиллардан буён табиий газ тармоғидан узилиб қолгани, Шуҳрат Комилов эса маҳаллага кириш йўли анчадан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолганини таъкидлашди. Депутат ушбу мурожаатларни қабул қилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровини жўнатишини билдирди.
Учрашув чоғида Ш.Неъматова маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам-таъминланган оилалар фарзандларига китоблар жамланмаси ҳамда ўқув қуролларидан иборат совғалар тақдим этди.
Ш.АХТАМОВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.