8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Талибарзуи поён маҳалласида тадбир бўлиб ўтди.
Уни маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Баҳромов очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришлар, хусусан, аёлларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар, хотин-қизларимизнинг жамиятдаги мавқеини янада кўтариш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида гапириб ўтди. Эътирофлиси шундаки, тадбирда 30-Талибарзу сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Маҳмудов ҳам иштирок этиб, аёлларни байрам билан қутлар экан, уларга юзга яқин китобларни совға қилди. - Бу совға бизларга кутилмаган "сюрприз" бўлди, - дейди маҳалла фаоли Соҳиба Муҳиддинова. - Чунки, маҳалламизда бадиий адабиётга қизиқувчан китобхон аёларимиз жуда ҳам бисёр. Бунинг учун Акбаржонга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.