Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Давра суҳбати ўтказилди

Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ф.Мажидов томонидан Самарқанд туманидаги “Ражабамин МФЙ биносида фуқаролар билан “Конституция - барчамизники” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига Қонун лойиҳасида акс этган изчил ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, Конституциямизнинг Янги Ўзбекистонда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатидаги моҳияти ёритиб берилди.
Ушбу тадбирда маърузачи томонидан йиғилиш қатнашчиларига ватанимиз ободлиги ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида мазкур ислоҳотларга бефарқ бўлмаслик, ҳуқуқий имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.


Дата добавления: 13/04/2023 09:02;   Просмотров: 11836
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку