Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДАВРА СУҲБАТИ

Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири бу “Одам савдоси” жиноятидир. Ачинарлиси шундаки, минглаб одамлар айниқса, аёллар ва ёш болалар бу жирканч иллатнинг қурбони бўлмоқда.

 Шунинг учун унга қарши курашиш мақсадида кўплаб давлатлар қатори юртимизда ҳам тегишли қарорлар қабул қилиниб, чора-тадбирлар белгиланган. Яқинда тумандаги 3-умумтаълим мактабида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши томонидан “Одам савдоси - давр муаммоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ўқувчиларга одам савдоси жиноятининг инсоният бошига келтираётган кўргуликлари, унинг салбий ва аянчли оқибатлари борасида тушунчалар берилиб, огоҳ ва ҳушёр бўлишлик давр талаби эканлиги уқтирилди. Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Т.ЮСУПОВ

 

 

 


Дата добавления: 10/02/2017 16:23;   Просмотров: 1864
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку