Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли ҳаёти сифатини, инвестиция иқлимини, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлат хизматлари марказлари аҳолига тез, сифатли ва кенг турдаги давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, ҳозирги кунга келиб Давлат хизматлари марказларида аҳолига инновацион технологиялар ва замон талабларига мос равишда 88 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Яна бир янгилик - давлат хизматлари марказлари юридик шахслар билан бир қаторда, жисмоний шахсларга ҳам давлат хизматларини кўрсатмоқда
Бундан ташқари, фарзанднинг дунёга келиши, болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш, улар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш каби юмушлар ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Бу сарф - харажатларни, вақтни тежашга имкон яратади.
Ўтган қисқа вақт ичида туман Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига жами 30 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Жумладан, дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланиш учун рухсатнома, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида, ипотека тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, электрон рақамли имзо калитларини бериш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш ва бошқалар.Бунда барча давлат хизматлари тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тамойиллар асосида кўрсатилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1243 та якка тартибдаги тадбиркорлар ва 344 та юридик мақомга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг қарийб 300 тага яқини сайёр тартибда амалга оширилди.
Аҳолини марказлар фаолияти, кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари билан яқиндан таништириш мақсадида туман Давлат хизматлари маркази томонидан республикамизнинг энг олис, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар ва ишбилармонлар билан учрашувлар ташкил қилиниб келмоқда.
Олис ҳудудларда яшовчи аҳолига зарур мобиль давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан марказимизга DAMAS-русумли автотранспорт воситаси билан таъминланган бўлиб мунтазам равишда туманнинг олис ҳудудларига чиқиб мобиль давлат хизматлари кўрсатилмоқда.
Т.Атаев, туман Давлат хизматлари бош мутахассиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.