Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Давлат дастури

эзгу мақсадлар рўёбини таъминлашда муҳим дастуруламалдир

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январь куни қабул қилинган Фармони билан Давлат дастури тасдиқланиб, унинг асосий йўналишлари ва уни амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари белгиланди. Давлат дастури 5 бўлимдан иборат. Давлат дастури доирасида 37 та қонун (Сайлов кодекси, «Давлат хизмати тўғрисида», «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида», «Фан тўғрисида», «Инновацион фаолият тўғрисида» ги ва бошқаларни ишлаб чиқиш, 142 та норматив - ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳамда турли соҳаларни қамраб оладиган 52 та чора - тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан:
- Фуқароларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг янги механизми сифатида электрон жамоавий мурожаат қилиш- петиция йўллаш тизими жорий қилинади.
- Ер участкалари беришда шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш мақсадида интернет тармоғида электрон савдолар ўтказишни жорий қилиш режалаштирилган.
- Банклар ва банк фаолиятига доир қонунчилик тубдан қайта кўриб чиқилиб, соҳада «рақамли банкинг» ва бошқа замонавий технологиялар татбиқ этилади.
- Туризм соҳасини ривожлантириш, кириш туризми ва ички туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш, сайёҳлар учун маъмурий ва виза билан боғлиқ тартиботларни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
- Ҳудудлар кесимида «истеъмол саватчаси» ни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини белгилаш тизимига босқичма-босқич ўтиш мўлжалланмоқда.
- Аҳолини арзон нархлардаги сифатли дори воситалари билан таъминлайдиган 2 мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш режалаштирилган.
- Аҳоли, айниқса ёш оилаларнинг арзон уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2018 йилда бундай уйларни қуриш ҳажми 1,5-2 боробар оширилади. Бу мақсадлар учун 5 триллион 286 миллиард сўм маблағ йўлантирилади.
- Хорижда яшаётган ва ишлаётган юртдошларимиз билан ҳамкорлик қилиш бўйича давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
- Экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, бундай фуқароларни соғлом муҳитга қайтариш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
- Диний маърифат тизими қайта кўриб чиқилиб, бу борада аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ва таъсирчанлиги кучайтирилади.
- Мухтасар айтганда, Давлат дастурида кўзда тутилган чора - тадбирларни амалга оширишга 13,5 триллион сўм ва 1,3 миллард АҚШ доллар йўналтирилади.

Н.МЕҲРАНГИЗ тайёрлади.


Дата добавления: 02/02/2018 13:09;   Просмотров: 1221
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку