Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДАРДЛАРГА МАЛҲАМ БЎЛИБ...

Ёшим 86да узоқ йиллар мактабда ўқитувчилик қилиб, ёшларга таълим-тарбия бериб келдим.

Билмадим, кексайганим сабаблими ёки ёшликда чеккан азоб-уқибатлар асоратими тез-тез бетоб бўлиб қоламан. Айниқса, бронхит астма ва йўталдан жуда кўп азият чекардим. Албатта, шифокорларга мурожаат этардим, бироқ фойдаси бўлмасди, "Дард кетаман деса, табиб ўз оёқлари билан кириб келади" деганларидек, уйимизга малакали шифокор Иброҳим Жўрақулов келиб замонавий аппаратда мени тиббий кўрикдан ўтказди ва Оқмачит маҳалласида жойлашган ўзининг "Амиржон жаннат шифо" хусусий тиббий марказига боринг даволаймиз, деди. Эртасига мени набирам ўша ерга олиб борди. Буни қарангки, бир ҳафталик муддатда улар мени дарддан бутунлай фориғ этишди. Рости у ердаги шарт-шароитлар, тоза-озода шинам палаталар, врач ва ҳамшираларнинг ширинсуханлиги, чаққонлиги, уколларни оғритмай юборишлари, замонавий тиббий асбоб-ускуналарда муолажани маромига етказиб даволашлари мени ҳайратга солди. Марказдан яхши кайфиятда тетик, бардам ҳолда чиқиб, уйга қайтдим ва бир ой рамазон рўзасини ҳеч қийналмай тутдим. Ҳозир Аллоҳга шукур соғлиғим яхши. Шунинг учун мен бугун севимли газетамиз "Гулобод тонги" орқали уларга ўз миннатдорчилигимни билдирар эканман, улар номини ҳурмат билан тилга оламан. Булар бош врач Иброҳим Жўрақулов, директор Нигора Мавлонова, бош ҳамшира Нилуфар Мавлонова, ҳамширалар Меҳрангез Бердимуродова, Наргиза Ҳусенова, Насиба Мўминова, Мавсума Эсанова, Асила Абдурасулова, Шаҳноза Шарипова, Маликабону Юнусова, Севара Муродова, Шоҳсанам Раҳматова, ҳисобчи Амиржон Мавлоновлар аҳоли саломатлиги йўлида фидойилик кўрсатиб келмоқдалар.

Ҳожи Муҳаммади РЎЗИЕВ,
Халқ таълими фахрийси


Дата добавления: 07/12/2018 15:28;   Просмотров: 954
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку