Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДАБДАБАЛИ ТЎЙЛАРГА БАРҲАМ БЕРАЙЛИК!...

«Овози Самарқанд» газетасида чоп этилган Малика Жумазоданинг «Дабдабали бешик тўйлар бойлик нишони ёки маънавий таназзул» мақоласини ўқиб чуқур хаёлга толдим.

Мақолада тўрт нафар аёллар билан бўлган сўҳбат ёзилган. Биринчиси Тайлоқ туманидаги Қўрғонча қишлоғидан, у кишининг айтишича туманда ўтказилаётган бешик тўйлари оддий ва анаъналаримизга асосланиб ўтказилар экан. Ана уларга ўхшаб мен ҳам аёлим билан уч нафар ўғлимизга келин туширганмиз. фотиҳа тўйига 8 (саккиз) нафар эркаклару, 10-15 нафар аёллар билан қуда томонга бориб фотиҳатўйни ўтказиб келдик. Иккинчи ва учинчи келинларимиз фотиҳатўйларини ўша тўйимиздай қилиб ўтказдик.
Хуллас, биз барча тўйларни оддий қилиб ўтказдик, лекин ҳеч жойимиз кам бўлгани йўқ, аксинча қарздор бўлмадик, қудо ва атрофдагиларни ташвишга солмадик ҳам.
Мақоладаги иккинчи аёлнинг айтишича бўлғуси келини тиббиёт олийгоҳининг охирги курсида ўқир экан. Бир йил бўлибти онаси вафот этганига ва уларга худо фарзанд берибти. Қайнона эса келинини онасининг вафот этганига кўп муддат ўтмаганлигини ва у олийгоҳни охирги курсида ўқиётганини ҳисобга олмасдан:
- Акаларингизга айтинг, ресторанда катта бешик тўйи қилиб берсинлар, деб талаб қўйибди.
Шу ҳам гап бўлди-ю. Ҳар-на бўлганда ҳам қайнона муроса-ю мадора билан иш тутиши лозим. Онда-сонда бўлсада бундайлар учрайди. Бироқ ҳозир тўйларимиз ихчамлашиб, исрофгарчиликнинг эса олди олинмоқда. Базмгоҳларда эмас ўз ҳовлиларида ихчамгина тўй қилиб, эл назарига тушаётган ота-оналар сони кўпайиб бормоқда. Қани энди шундайлар сони ошиб тўйларимиз файзли бўлса. Удумларимизга эса путур етмаса. Ҳамма қатори мен ҳам шуни орзу қилар эканман, Малика Жумазода эса айни ҳақиқатни топиб ёзгани учун раҳматлар айтаман.

ШодмонАМОНУЛЛОЕВ


Дата добавления: 08/03/2018 15:53;   Просмотров: 1230
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку