Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги "Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсиясини ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги Қарорига киритилган ўзгартиришлар фуқаролар учун сода ва қулай бўлади.
Бундан олдинги тартиб-қоидага кўра чет элда ишлаган шахс, у ерда ишлаган даврининг ҳар ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини белгиланган энг кам иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда тўларди. Ҳозирги ҳолатда бу бир йилда 2 млн 432 минг 760 сўмни ташкил қиларди. Мазкур қарорга киритилган янги ўзгартиришга мувофиқ энди чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробари миқдорида, яъни ҳозирда 912 минг 285 сўм тўлайдиган бўлди, бу ўз навбатида суғурта бадали тўловчилари учун икки баробарга тўловлар камайтирилганлигини ифодалайди.
Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс томонидан суғурта бадалларини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши мумкин:
1. Ҳар ойда ёки ҳар чоракда;
2. Бир йўла - Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч ой мобайнида.
Тўловни амалга ошириш учун паспорт нусхаси ва СТИР бўлса кифоя.
Тулов ҳужжатида фамилия, исм, отасининг исми, СТИР ва тўлов амалга оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.
Чет элда бўлган даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар ва бошқа ҳужжатлар асосида тасдиқланади.
Ф.ҒАНИЕВ, туман БТПЖ бўлими бошлиғи
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.