2020 йил 17 июль куни Самарқанд тумани ИИБга Самарқанд тумани Ўзбеккенти маҳалласида яшовчи Т.Ғ. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 16 июль куни соат 15:00дан 17:15га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг ер участкасидан бир бош тўқ қизил рангли бозор нархи 7.000.000 сўмлик қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдириб, ушбу номаълум шахсга қонуний чора кўриб, ўғирлаб кетилган молини топиб беришда амалий ёрдам сўраган.
Самарқанд тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида, мазкур жиноят Ургут тумани “Чеп” маҳалласида яшовчи Қ.А. томонидан содир қилганлиги аниқланди.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қ.А. ушбу молни Самарқанд шаҳри ҳудудига олиб келиб, ўзига таниш бўлмаган фуқарога 7.000.000 эвазига сотиб юборганлиги маълум бўлди.
Бир бош қора мол далилий ашё сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.