Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БУНАҚАСИ ҲАЛИ БЎЛМАГАН...

Дарҳақиқат, бунақаси сира бўлмаган... Буюк Турон замини дея аталмиш Ўзбекистонимиз кундан-кун, йилдан-йил ҳар жабҳада юксалиб, гуллаб яшнаб бормоқда. Чунки, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов сайъ-ҳаракати билан бунёд этилган Мустақиллик бизга эркин ва озод яшашни ҳадя этди. Унга биз осонлик билан эришганимиз йўқ, албатта. Айни пайтда эса у кишининг буюк, эзгу ишларини Ўзбекистонимизнинг мард ва жасур ўғлони Шавкат Мирзиёев давом эттирмоқда.

Юртим деб уйғонган ҳар бир тонгингга,
Шукрона айтишга шайландим.
Озод ўлкам, мард юртбошимнинг,
Ишонган бир фарзан- дига айландим.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар меҳнаткаш халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 26 йил мобайнида рўй берган ўзгаришларнинг дастлабки натижалари халқимиз ҳаёти ва турмушида ўз аксини топмоқда. Халқимиз эртанги кунга ишонч билан боқмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этди. Мурожаатнома мундарижаси 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ тузилган. Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани юксалтириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар каби беш қисмда бу соҳаларда амалга оширилган ишлар баён қилинди.
Куни кеча муҳтарам Юртбошимизнинг Мурожаатномалари Самарқанд туманидаги 26-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган катта тадбирда қўллаб-қувватланди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Шодиева, Равонак қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежининг маънавий- маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ҳ.Жўраев, шу коллеж иқтисод фани катта ўқитувчиси М.Қурбоновалар Мурожаатномадаги сўзлар айни ҳақиқат эканлигини таъкидлашди. Шу каби тадбирлар бошқа жойларда ҳамда 49-умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.
Хуллас, Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги куни ана шулар эътироф этилди ва Ўзбекистоннинг келажаги порлоқ эканлиги қайд этилди.

Фотима ҚУДДУСОВА,
Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси


Последнее редактирование: 12/02/2018 11:29;   Просмотров: 1209
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку