Барчамизга маълумки, Муҳтарам Президентимиз томонидан ҳудудлардаги бўш турган объектларни ишга тушириш, улар негизида янги иш ўринлари яратиш ҳисобига аҳолини иш билан таъминлашга катта эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилибди ва ҳаётга татбиқ этилаётир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2796-сонли “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 2018 йилнинг 11 сентябридаги ПҚ-3939-сонли “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари фикримиз далилидир.
Юқоридаги қарор талабларидан келиб чиқиб ҳамда вилоят ҳокимининг топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган хатлов натижасида туманда жами 344 та бўш турган объектлар аниқланди.
Мазкур объектларнинг 198 тасига тўлиқ кадастр-ҳужжатлари тайёрланди ва 146 та объект бўйича кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ниҳоясига етмоқда.
Шунингдек, мазкур рўйхатда келтирилган 110 та объект эгаларига туман ҳокимининг огоҳлантириш хатлари юборилди.
Шу ўринда Президентимизнинг 2018 йил 4-сентябрдаги ПҚ 3928-сонли қарорининг 4-бандига асосан:
Жорий йилнинг 15 сентябрдан бошлаб:
а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар ўрнатилган тартибда сотилади, давлат-хусусий шерикчилик асосида, шу жумладан ижарага берилади.
б) фойдаланилмаётган объектлар мулкдорлари - юридик шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг - беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик-ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказиш;
қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва префенциялар амал қилишини тўхтатиш белгилаб қўйилган.
Объектни ишга тушириш бўйича мулкдорларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқариш кўрсатмалари берилиб, бугунги кунда умумий қиймати 30 млрд 565 млн сўмлик 36 та инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиб ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга тушиши билан 184-та янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган, бугунги кунда тармоқ жадваллари шакллантирилди.
Бундан ташқари, тегишли тартибда огоҳлантирилгандан сўнг лойиҳа таклиф қилмаган 10 та мулкдорларга нисбатан солиқни оширилган ставкада қўллаш бўйича Давлат Рақобат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасига маълумотнома киритилган.
Шунингдек, туманда бўш турган давлат объектлари ҳамда бўш ер майдонлари бўйича “Бўш объектлар ва бўш ер майдонлари ярмаркаси” ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирилган тадбиркорларнинг таклифлари қабул қилинмоқда.
Туманда бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш мақсадида, 1 та бўш турган давлат объекти инвестиция киритиш шартлари асосида тадбиркорлик субъектига “ноль” харид қийматида берилди. Мисол учун тумандаги “Оригинал Макс Люкс” фемер хўжалигига Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2015 йил 22 июлда рўйхатга олинган 188-сонли олди-сотди шартномасига асосан 2015 йил 17 сентябрь 22 сонли ордери билан Миронқул маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Эделвейс” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг бўш турган бино ва иншоотлари “Ноль” харид қийматида 500.0 миллион сўм инвестиция киритиш ҳамда 25 та янги иш ўрни яратиш шарти билан берилган.
Бугунги кунда “Оригинал Макс Люкс” фермер хўжалиги тасарруфида бўлган “Эделвейс” туристик дам олиш ва Туризмни ривожлантириш лойиҳаси бўйича 2.0 млрд. сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, 25 та янги иш ўринлари яратилган.
Машҳур НЎЪМОНЖОНОВ, туман ҳокимининг ўринбосари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.