Мамлакатда сўз, эътиқод, фикр эркинлиги таъминланаётган бир пайтда уларни ҳаққоний баҳолаш журналистлар гарданидаги вазифадир.
Ш.МИРЗИЁЕВ
Юртбошимизнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бошқа соҳалар қатори жамиятда сўз, фикр, ахборот эркинлигини таъминлаш йўналишини ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб берди. Мазкур дастуриламал ҳужжат ўз моҳиятига кўра, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг «Йўл харитаси»га айланди. Шунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари ишга масъулият билан ёндашиб, юз бераётган ҳодиса-воқеаларни матбуот саҳифаларига олиб чиқмоқдалар.
Дарҳақиқат, ана шу 27 йил ичида мамлакатда асрга татигулик ишлар амалга оширилди. Юртбошимиз раҳбарлигида аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришлари учун ҳамма имкониятлар ишга солиняпти. Буни биргина туманимиз мисолида кўрсатадиган бўлсак, янгидан-янги турар-жойлар барпо этилиб, обод масканлар вужудга келмоқда. Шуури баланд, ҳар бир ишга виждонан ёндашадиган инсонлар туфайли юртимиз обод бўлиб бормоқда. Бундай хайрли ишлар бошида турган секторлар раҳбарлари белгиланган режага мувофиқ ишлаб, ана шундай муваффақиятлар соҳиби бўлаётирлар. Президентимиз илгари сурган «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» ғоясининг мазмун-моҳияти ва Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни кенг жорий этаяптилар. Шу ўринда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Жамолов бошчилигида туманда амалга оширилаётган ишларни мамнуният билан таъкидлаш мумкин. Буларни биринчи раҳбарга яхши кўриниш мақсадида ёзмаяпмиз. Бундай ниятимиз ҳам йўқ. Айниқса, бу инсон туманга раҳбар бўлиб келганидан буён тиним нималигини билмайди. Азонда маҳаллалар, кўчаларни кезиб чиқади. Хато ва камчиликларни дафтарига қайд этиб, ўз вақтида эрталаб ишга келгач мутасаддиларни чақириб, улар билан кичкина йиғилиш ўтказади. Бугун кўрган хато ва камчиликларни керакли ташкилотлар раҳбарларига айтиб, уларни ҳал этиш чораларини белгилайди. Бундан ташқари ўтказилаётган сайёр қабуллар боис йиғилиб турган муаммолар ҳам ўз ечимини топмоқда. Аҳолининг ўринли эътирозлари ўрганилиб, уларни ҳам ҳал қилиш қисқа фурсатда амалга оширилмоқда.
Ҳозир халқимиз, айниқса ёшлар туман ҳокими ишларидан миннатдор. Негаки, ишнинг кўзини биладиган, тадбиркорлик билан туман тараққиётига ҳисса қўшаётган ёшлар замонавий уй-жой билан таъминланмоқда. Ҳатто кўп йиллар хонадонида табиий газ трубалари ўтказилган бўлишига қарамай унинг йўқлигидан азият чеккан аҳоли яна газ билан таъминланиши уларни қувонтирмоқда.Шунингдек, йўллар асфальт қилиниб, автотранспорт қатновида муаммо бўлмаяпти. Ижтимоий, иқтисодий, маданий-маиший, қайси соҳани олманг, ҳаммасида бир янгилик. Мана сизга раҳбарнинг ўз халқи фаровон турмушини таъминлашга бўлган эътибори.
Истиқлол боис мамлакатда элим, юртим дея меҳнат қилаётган инсонларнинг кўпайиб бораётгани ҳаммани қувонтиради. Улар инсон манфаатини бош ғоя қилиб олиб, бор билим ва салоҳиятини шу йўлга сарфламоқда. Эртани ўйлаб қилаётган иш ўз самарасини кўрсатиши аниқ. Халқимиз шу умид билан яшаяпти. Ҳаётни гўзал қилиб борар эканмиз, албатта фаровон кунларга эришамиз. Ҳеч бир муболағасиз миллатлар ўртасида дўстлик абадий бўлиб, обод ва озод диёрда тўй-маъракалар ҳам янгича кўринишда, эсда қоларли тарзда ўтади.
Н.ОЛИМОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.