Бордо суюқлиги деб мис купорасининг сувдаги эритмаси билан оҳакли сувнинг аралашмасига айтилади. Бордо номи биринчи марта БОРДО шаҳри (Франция, 1882 й) яқинидаги узумзорларда ишлатилганидан кейин берилган. Бордо суюқлиги фунгицид бўлиб, мева дарахтлари, резавор мевалар, цитрус ўсимликлар, узум, картошка, помидор, бодиринг, қовун, пиёз ва бошқа ўсимликларнинг касалликларига қарши кураш олиб боришда ишлатилади.
Бордо суюқлиги бевосита ишлатишдан олдин тайёрланади. Тайёрланган суюқлик суспензия ҳолатида бўлиб, мис купорасининг асоси қўшалоқ тузи билан гипс аралашмасидан ташкил топади Тўғри тайёрланган бордо суюқлиги тиниқ, кўк ҳаво рангда бўлиб, нитрал ёки кучсиз ишқорий муҳитида ушлаб кўрилганда совунга ўхшаш бўлади. Мис купораси билан оҳакни ўзароо нисбати 1:1 ҳажмда бўлиб, бордо суюқлиги таркибида 1 дан 4 фоизгача мис купороси бўлади. 100 мл 1 фоизли бордо суюқлигини тайёрлаш учун мис купороси эритмаси ва оҳак суюқлигига бир хил ҳажмдаги алоҳида идишлар олинади. Буни учун 1 кг мис купороси озгина иссиқ сувда эритилади. Сўнгра совуқ сувдан 50 мл гача қўшилади. Алоҳида бошқа идишда эса 1 кг оҳак солиб сўндирилади. Оҳақ сўндирилгандан сўнг у ҳам 50 мл гача сувга аралаштирилади. Ҳар иккала суюқлик тайёр бўлгандан кейин оҳак суюқлигига мис купоросини қуйиб, (фақат тескариси эмас) ёғоч таёқча билан аралаштирилади. Бордо суюқлигини тайёрлаш вақтида коррозияга учрайдиган идишлардан фойдаланмаслик керак. Тайёр бўлган бордо суюқлиги узоқ вақт ишлатилмасдан туриб қолганда коллоид эритмасида зарралар бир-бири билан бирикиб, йирик зарралар ҳосил қилади ва зарраларнинг чўкиш жараёни рўй беради. Идиш тубида зарралар йиғиндисидан иборат чўкма ҳосил бўлади. Бундай бордо суюқлигини ишлатиш мумкин эмас.
Дала шароитида Бордо суюқлиги тайёрлаш учун 1 кг оҳак янги шолида сўндирилади, уни 100 литр сувга аралаштирилиб, ана шу аралашмага 1 кг мис купораси қўшиб секин-аста аралаштирилади, аралаштираётганда қуйидаги реакция ҳосил бўлади.
4CuSO + 3Ca(OH) -----» CaSO *3Cu (OH) +3CaSO Бордо суюқлигини тўғри ёки нотўғри тайёрланганлигини билиш учун аралашмага янги тоза мих солинади, михнинг чеккаларига мис купороси ёпишиб қолса унга оҳак қўшиб мис купораси ёпишмайдиган ҳолга, яъни нейтрал ҳолга келтирилиши билан эритмани ишлатишга киришилади. Мис купораси таъсир этувчи фунгицид сифатида олмадаги калмараз, данакли мевалардаги клястероспориоз ва бошқа касалликларига қарши қўлланилади. Ишлатиш пайтида оҳак ва мис чўкиб қолмаслиги шарт.
А.РАҲИМОВ
Ҳ.МУСТАФОЕВ,
Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси
инспекторлари
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.