Ушбу ғояни ўзида мужассамлаган маънивий-маърифий тадбир Юқори Оҳалик бағридаги сўлим ва хушҳаво маскан-вилоят махсуслашган болалар сиҳатгоҳи тарбияланувчилари ёдида узоқ сақланадиган бўлди.
Гап шундаки, собиқ «Шифо» болалар сиҳатгоҳида бугунги кунда 120 дан зиёд кичкинтойлар таълим ва тарбия олмоқда. Туман ҳокими Ш.Жамолов бундан олдинги ташрифида сиҳатгоҳдаги шарт-шароитни чуқур ўрганиб, тегишли маслаҳатларини берганди. Бу сафар болаларнинг хоҳиш - истаклари, яъни 5-7 синфлар учун ўқув дарсликлари ва спорт анжомлари етишмаётганлиги ҳақидаги мурожаатлари тўлиқ бажарилди. 100 дан зиёд китоб, футбол, волейбол тўплари, шашка ва шахмат, обруч жамланмаси тантанали топширилди.
Шунингдек, тадбирда истеъдодли санъаткор Дилмурод Насимов раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ ўз концерт дастурини намойиш этди ва иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Н.МЕҲРАНГИЗ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.