Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БОЖХОНА ХОДИМЛАРИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ

Туман ҳокимлигида вилоят божхона бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига мувофиқ вилоятда кичик саноат зонасида ўзлаштирилиши таклиф этилаётган импорт ва экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳақида тадбиркорлик субъектларига маълумотлар бериш муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, валюта назорати гуруҳи, божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш бўлими, божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бошлиқлари, туман ҳокимлиги ва солиқ идораси вакиллари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Тадбирни вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари, божхона хизмати майори Ж. Қодиров кириш сўзи билан очди ва 14 та туман ва шаҳарлар ҳудудида 17 та бўш турган объектлар негизида кичик саноат зоналари қарор асосида ташкил этилишини қайд этди.
Хатлов натижаси бўйича Оқдарё туманида "Даҳбед" ММТП, Булунғур туманида "Килдон" АЖ, Жомбой туманида "Автокорхона-2507" ДУК, Иштихон туманида "Бахрин" ММТП, Каттақўрғон шаҳрида "Ингичка кони" АЖ ва "Каттақўрғон МТП", Каттақўрғон туманида "Каттақўрғон пахта тозалаш" АЖга қарашли "Каттаминг" ипакчилик мажмуаси, Қўшработ туманида "Қўшработ МТП", Нарпай туманида "Зирабулоқ МТП", Нуробод туманида "Нуробод МТП", Пайариқ туманида "Челак МТП", Пахтачи туманида "Зиёвуддин пахта тозалаш" АЖга қарашли "Тошкенжаев", Паст дарғом туманида "Паст дарғом МТП", Самарқанд туманида академик Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институти гаражи, Самарқанд шаҳар Зарафшон магистрал тизими бошқармаси балансидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқариш базасининг бинолари кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун танлаб олинган.
Учрашувда иштирок этган маърузачилар мазкур қарорнинг аҳамияти, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳал этиладиган масалалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Шундан сўнг, вилоят божхона бошқармаси валюта назорати гуруҳи бош инспектори Ш.Раҳматов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февраль куни "Иқтисодиёт барқарорлигининг асосий омили - экспорт" мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, экспортни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-3351-сон, "Мева-сабзавот, узум, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, шунингдек қуритилган сабзавотлар ва мевалар маҳаллий экспорт қилувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-3377-сон қарорлари ва "Экспортни рағбатлантириш ва маҳаллий товарларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-5286-сон Фармони билан жорий этилган имтиёзлар ҳақида презентация кўринишида батафсил маълумотлар ҳам бериб ўтилди.
Бошқарманинг божхона текширувлари ва суриштирув бўлими бош инспектор суриштирувчиси Ф.Аҳроров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисидаги" қонун талабларига кўра божхона органларининг зўравонлик, шафқатсизлик, диний мазмундаги ва беҳаёликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасига ноқонуний олиб киришга қарши курашишдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.
Бундан ташқари, тадбир давомида бошқарманинг хавфсизлик гуруҳи катта тезкор вакили томонидан йиғилиш қатнашчиларига "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуннинг 30-моддасига асосан аноним сўровномалар тарқатилди. Божхона соҳаси билан боғлиқ муаммолар туғилса, бошқарманинг 0366-233-63-00 рақамли "Ишонч телефони"га боғланишлари мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилди.

вилоят божхона
бошқармаси ахборот хизмати


Дата добавления: 09/05/2018 14:34;   Просмотров: 1066
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку