Учқўрғон туманида боғчани таъмирлаш жараёнида 173,2 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Наманган вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи ИК техник назоратчи Н.М. “Н.Б.” МЧЖ раҳбари М.И. билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги 41-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 173,2 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.М. ва М.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.