Ижтимоий тармоқларда «Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида ходимлар бир-бирларини «кружка» билан уриб бошини ёришди» сарлавҳаси остидаги видео тарқалган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 июль куни Қўшработ туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирининг мудираси Ч.А. ҳамда шу муассаса методисти Э.Г.лар ўртасидаги келишмовчилик натижасида жанжал юзага келган. Жанжал давомида Ч.А., Э.Г.нинг бош қисмига бокал билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 июль куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.