Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БЎЛАЖАК ҲАЙДОВЧИЛАРНИ ЧОРЛАЙМИЗ

Бугун нафақат шаҳарлар, балки, қишлоқ кўчаларида ҳам энг кўзга ташланадиган ҳолат сон-саноқсиз, турли русумдаги машиналар ҳаракати. Автоуловларни бошқараётган ҳайдовчиларга ҳам қойил қолмай илож йўқ. Ҳаракат қанчалик тиғиз бўлмасин, улар йўл ҳаракати қоидалари асосида ўз вазифаларини уддалашади. Ана шундай манзараларни кузатар эканман, беихтиёр ўзим бошчилик қилаётган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи вилоят Кенгаши тасарруфидаги "Ватанпарвар" ташкилотига қарашли «Ғалаба» ўқув спорт техника клуби фаолияти ҳақида ўйлаб қоламан.

Яқинда клубимиз янги манзилга кўчиб ўтди. Аввалгисидан фарқи янги манзилнинг аҳоли тиғиз яшайдиган қишлоқларга яқинлиги. Бу дегани клубимиз аъзолари ҳам кўпаяди, автомашина бошқариш ҳуқуқига эга бўлишни истаганлар ҳам. Қисқа вақтда ўқув хоналари, спорт машғулотлари ўтадиган майдон ва бошқа муҳим жойларни кўнгилдагидек жиҳозлашга улгурдик. Спорт секцияларидаги ишлар юришиб кетди. Ҳайдовчиликка талабгорлар сони ҳам ошди.
Ҳозир клубимиз ихтиёрида 8 та автомашина бор. Улар 8 нафар ўргатувчига бириктирилган. Иккита спорт секцияси ишлаб турибди. Мотоспорт ҳамда пневматик милтиқдан ўқ отиш йўналишлари бўйича туман ва вилоят миқёсидаги мусобақаларда иштирок этяпмиз. Ҳозир клуб аъзолари 100 нафарга яқинлашиб қолди. Улар орасида ўз мотоцикллари билан қатнашаётганлар ҳам мавжуд.
Бизда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишни истовчиларга талабимиз оддий. Тўлов бадалининг олдиндан 30 фоизи берилади. Қолган қисми ўқиш жараёнида тўлаб борилади. Дарслар малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқув машғулотлари якунида йўл ҳаракати хавфсизлиги, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича мультимедиали лицензияланган дисклар бепул берилади. Амалий машғулотлар давомида фойдаланиладиган ёнилғи ва ёқилғи мойлаш материалларига ҳам маблағ талаб қилинмайди.
Ўтган тўққиз ой давомида 8 та гуруҳда ўқиганлар "В" ва "ВС" тоифаси бўйича ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишди. Ҳозир эса бир йўла 4 гуруҳда машғулотлар олиб борилаяпти.

Нажмиддин ҲИКМАТОВ,
тумандаги "Ғалаба" ўқув
спорт техника клуби бошлиғи


Дата добавления: 26/10/2018 11:53;   Просмотров: 972
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку