Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Бир Ҳовуч тупроҚҚа арзимаган Қадр

"Янаги тонг Исмоил яна овул томон судралди. Макон тутган ғорида совуқ қотган, оёқларини судраб босар, жунжикиб ва йўталган ҳолда оғзини кафти билан тўсарди. Бу сафар у қабристон томон йўл олди, волидасини дафн этишга қатнаша олмаса-да, ҳеч бўлмаса бошқалар онасини қандай дафн этишини узоқдан бўлса-да, кузатмоқчи эди. Юрар экан, ўзи учун қулай пастқам жарликни мўлжаллаб ўтди, жар туби бўйлаб юриб, бировга сездирмай маросимни кузатмоқчи, ҳам кўзга ташланмай қабристонга хиёл яқин бормоқчи эди.

Сўнг у шу яқин ўртадаги улкан харсангтошлар орасига беркиниб, кузата бошлади..."
Машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Юзма-юз" асари қаҳрамони, иккинчи жаҳон уруши жангоҳларидан қочган йигит аслида "қочқинчи"лиги учун ҳам шундай йўл тутишга мажбур бўлгани таъсирли бир ҳол. Аммо қаловини топса қорни ҳам ёндира олиш мумкин бўлган ҳозирги замонда ота ё онаси, яқин қариндошларининг ҳаётдан кўз юмганлигидан хабар топиб мусофир юртдан жанозага етиб келишга шошилиш ўрнига "иложсизлик" важи билан йўл кирага кетадиган пулни уйга юборсам марака харажатларини қоплайди деган тадбирни илгари сураётган айрим кимсаларни ақлига қойил қолсангда бироқ, аҳволига ачинасан. Ахир, улар "қочқинчи" эмас-ку? Бу кимсаларни мақсади аниқ, лекин нима мажбур қилаётганлиги қизиқ, шароитми?
Жанозада йиғилганлар майитни сўнги йўлга кузатиш билан овора бўлган бир пайтда уларнинг орасидан кимдир азбаройи мажбурлиги туфайли гап-сўзга қолиб бўлса ҳам қўл телефонига суратга тушуриш билан банд бўлиши бугун кишиларни ҳайратлантирмай қўйди. Бироқ, вақт ўтиб марҳум, марҳуманинг фарзанди, яқин одами бўлиб қабри устига бир ҳовуч тупроқ ташлаб, зиммасидаги бурчини бажаролмаганлиги қалбида дардли бир армон бўлиб қолганини ҳис этишар экан олинган ўша суръатлар ҳам бу оташни сўндира олмаса керак...?
Бир ҳовуч тупроққа арзимаган қадрнинг нархи шунчалар арзон Нега?

Фотима МАҲМУДОВА


Дата добавления: 10/08/2018 12:28;   Просмотров: 1012
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку