Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БИЛМАЙ БОСИЛГАН ТИКОН

Халқимизда «Билмайин босдим тиконни, тортадурман жабрини...» деган ҳикмат бор. Бир ишни билмасдан қилиш, охирини ўйламасдан амалга ошириш «Билмай босилган тиконга...» ўхшайди. Судланувчи Ўзбекистон фуқароси, 3 нафар фарзанднинг отаси, бир марта қамоқ жазосини ўтаган Рахимов Орзиқул Тошпўлатович билмай қилган иши туфайли яна бир бор қамалишга мажбур бўлди.

Ҳеч ким қайси динни қабул қилишдан чекланмаган, виждон эркинлиги кафолатланган. Шунинг учун Исломий амалларни бажариб, беш вақт намозини ўқиб юрган О.Рахимов кейинги пайтларда «ҳижрат», «жиҳот» сўзларини кўп бор такрорлайдиган бўлди. Унинг ғаразли ниятларидан воқиф бўлган Хожа Аҳрори Вали жомеъ масжиди хатиб-имоми Б.Шарипов ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига айтишга мажбур бўлади. Ишлари юришмай қолганидан фойдаланган О.Рахимов Россия Федератив Республикаси ва Суриядаги танишларига қўнғироқ қилиб ёнларига чақиришларини сўрайди. Букзоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари О.Рахимовни тезда қамоққа олишди. Тергов органи томонидан унинг диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилгани аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2442-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиниши айтилди.

Шунда у ёлғон-яшиқ сўзларни ишлатиб кўрсатма беришга ўтади. Лекин, одилона терговга ҳаммаси аён бўлди. Судда Рахимов Орзиқул Тошпўлатович берган кўргазмасида ўз айбига иқрорлик билдирмасада ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари унинг айбдор эканлигини исботлади.

Суд судланувчи Рахимов Орзиқул Тошпўлатовичга жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ, деб жазони енгиллаштирувчи томонларини, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида 3 нафар фарзанди борлигини инобатга олиб жазо тайинлади.

Ўзбекистон Республикаси ЖК 2442-моддасининг 1-қисмига биноан унга муддати беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Билмай босилган тикон жабрини ўтириб тортиши, қилмиши нотўғри эканлигини обдон ўйлаши мумкин.

Б.АБДУВАХИДОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди судьяси


Последнее редактирование: 03/04/2017 13:02;   Просмотров: 1596
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку