Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг мажлислар залида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, "Адолат" социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ва туман бўлимлари ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирга тумандаги касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган бир неча ўғил-қизлар таклиф қилиниб, уларга байрам совғалари улашилди.

Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Р. Ражабов қисқача кириш сўзи билан очди ва иштирокчиларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлади. Шундан сўнг "Адолат" социал-демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А. Бўрибоев, нуроний отахон Б. Зиёев, СамДУ профессори А. Қамарзодалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда болаларнинг ҳар жиҳатдан баркамол ўсишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапиришди ва йиғилганларни байрам билан табриклашди. Пировардида ногиронлиги бўлган ўнлаб болаларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди. Шу куни "Адолат" социал-демократик партияси вилоят Кенгаши аъзолари байрам тантаналарига қатнаша олмайдиган ногиронлиги бўлган болаларнинг уйларига ташриф буюриб, уларга байрам совғалари улашдилар.

Х. НАЗАРҚОСИМОВ


Последнее редактирование: 08/06/2018 14:30;   Просмотров: 1087
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку